Россиялик сайёҳ меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди
Олам
−
13 Май 6038 1 дақиқа
Туркиянинг Алания курортидаги меҳмонхона хонасида россиялик сайёҳнинг жасади топилди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
“Турклар туманидаги меҳмонхона ходимлари 44 ёшли меҳмоннинг узоқ вақт давомида хонадан чиқмаганини пайқаб, тегишли хизматларга хабар берган. Хона захира калити билан очилган, полда жонсиз жасад ётган”, дейилади хабарда.
Шифокорлар ўлим фактини қайд этган, жасад ўлимнинг аниқ сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизасига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, 8 май куни Туркиянинг Сакаря вилояти Сўғутли туманида жойлашган саноат зонасидаги алюмин заводида 54 ёшли ўзбекистонлик ишчи пресс дастгоҳи остида қолиб, фожиали тарзда ҳалок бўлди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь