Россиялик машҳур актёр Игорь Савочкин вафот этди 

Маданият-санъат

image

Кеча, 17 ноябрь куни Россиялик актёр ва телебошловчи Игорь Савочкин вафот этди. Бу ҳақда бугун, 18 ноябрь куни ёзувчи, режиссёр Алеся Казанцева маълум қилди.

“Кеча Игорь Савочкин ҳаётдан кўз юмгани ҳақида ҳозиргина хабар топдим. Эндигина иш бошлаган пайтимда менга меҳрибон бўлганлардан бири эди. Игор “Базелевсе”да ишлаган, пост-продюсерлик билан шуғулланган, бизнинг соҳадан ташқаридагилар уни машҳур актёр сифатида билишади”, дея ёзди Казанцева. У ҳам “Базелевсе” кинокомпаниясида ишлаган.

ОАВга кўра, россиялик актёр ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлган. 

Савочкин “Тунги назорат” (“Ночной дозор”), “Адмирал”, “Қора чақмоқ”, “Левиафан”, “Коловрат ҳақида афсона”, “Анна”, “Капитан Волконогов қочиб кетди” каби фильмларда суратга тушган. Унинг фильмографиясида 90 дан ортиқ, шу жумладан хорижий фильмлар ҳам бор. Савочкин шунингдек, “Фитна назарияси” телекўрсатувини ҳам олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

346

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made