Россиялик хонанда ўзбекистонлик жарроҳни судга бермоқчи

Олам

image

Россиялик хонанда Лабода (Светлана Лабода) ўзбекистонлик пластик жарроҳ унинг номидан фойдалангани учун судга шикоят қилмоқчи. Бу ҳақда “Rambler” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик пластик жарроҳ россиялик хонанда Лабода унга пластик операция учун мурожаат этганини даъво қилган. Шунингдек, у хонандага жуда ўхшаш бўлган қизнинг жарроҳлик амалиёти натижалари намойиш этилган видеони ижтимоий тармоқдаги сахифасига жойлаган.

Жарроҳ видеони ўзини реклама қилиш мақсадида, хонанданинг Instagram сахифасини белгилаб жойлаган.

Ҳозир ушбу видеони ижтимоий тармоқлардан топиш мумкин эмас. Аммо Лабода ринопластика операцияси видеосига эга эканини айтмоқда.

Светлана Лабода ушбу вазиятни шундайлигича қолдирмоқчи эмас ва бу ҳолатдан жуда ғазабланган.

“Сизга нима дейишга ҳам ҳайронман. Адвокатларим аллақачон сиз билан боғланишга киришишган. Катта маънавий товон пули тайёрланг!”, дея жарроҳга юзланган хонанда.

Хонанда бунга ўхшаш кўплаб пластик операция билан боғлиқ бўлган айбловларга изоҳ бермайди. У фақат ота-онасига ажойиб ирсият учун, фотосуратчиларнинг эса профессионал ишлари учун миннатдорлик билдиради. Лабода келажакда ташқи кўринишини ўзгартириши мумкинлигини инкор қилмайди, аммо у бу муддатни иложи борича кечиктиришга ҳаракат қилади.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

943

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг