Россиялик футболчи Ўзбекистон фуқаролигини олмоқчи
Спорт
−
29 Октябрь 2019
7062Фубол бўйича Ўзбекистон супер лигаси иштирокчиси "Қўқон-1912" жамоаси орқали Ўзбекистон чемпионатига келган россиялик ҳимоячи Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олишни истамоқда.
Ҳозирда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилаётган Игорь Голбаннинг Ўзбекистонга келиб, истиқомат қилаётганига келаси йили 5 йил тўлади.
Қонунчиликка кўра эса бу унга Ўзбекистон фуқаролигини олишига имконият беради.
Тажрибали ҳимоячи Ўзбекистон паспортини олишни мўлжалламоқда. Агарда келаси йили Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олса, унда 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи биттага кўпаяди.
Қайд этиш керакки, "Пахтакор" томонидан қизиқиш билдирилган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан яқинда амалдаги жамоаси "Навбаҳор" билан ўртадаги шартномани 2023 йилга қадар узайтирди.
Маълумот учун, 1990 йилда туғилган Игорь Голбан Россиянинг "Сочи" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь