Россиялик эксперт Ҳусановни сотиб олмаган рус клубларини танқид қилди
Спорт
−
16 Январь
11166Москванинг “Спартак” клуби ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов Беларусь чемпионатида тўп сураётганда уни қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой берган. Бу ҳақда россиялик таниқли футбол эксперти Юрий Сёмин “Metaratings”га берган интервьюсида айтди.
Сёмин Ҳусановнинг “Энергетик-БГУ” таркибидаги ўйини Россия клублари скаутларининг эътиборини тортмаганидан ҳайратда. Айниқса, иқтидорли футболчини "Спартак" атиги 100 минг доллар сотиб олиш имкониятига эга бўлган. Сёмин бу трансфер “қизил-оқлар”га сезиларли фойда келтиришига ишонган.
“Нега “Спартак”нинг олдинги раҳбарияти Беларусь чемпионатига эътибор бермади? Қандай қилиб улар шундай ёрқин ўйинчини кўрмаган бўлиши мумкин?” дейди Сёмин.
Қайд этиш жоиз, 2025 йилнинг 3 январь куни испаниялик Френсис Кажигао “Спартак” спорт директори лавозимига тайинланган эди. Унинг шартномаси 2026/27 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”га ўтишга яқин турибди. Тез орада “Ман Сити” 20 ёшли футболчи трансферини эълон қилади ва бу ўзбек футболи тарихидаги энг қиммат битимга айланади.