Россиялик ҳарбийга Leopard танкини йўқ қилгани учун миллион рубль берилди

Олам

image

Россия Қуролли кучлари ҳарбийси Андрей Кравцовга Украинадаги урушда Германиянинг Leopard танкини йўқ қилгани учун миллион рубль мукофот пули берилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, унга миллион рубллик сертификатни Новосибирск вилоятидан сенатор Александр Карелин топширган. 

Кравцовнинг айтишича, у танкка қарата граната улоқтириб, уни ишдан чиқарганидан сўнг яраланиб, шифохонага тушган. Бир қўлидан айрилган аскар кейинроқ ўзи йўқ қилган танк Leopard эканидан хабар топган. 

“Мен буни миллион рубль учун қилмадим... Мен ватанпарварман, юртимни севаман”, дейди у. Немис танки қаерда ва айнан қачон йўқ қилингани очиқланмаган. 

Бундан аввал Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Жанубий-Донецк ва Запорожье йўналишларидаги ҳужуми чоғида тўртта Leopard танки йўқ қилинганини маълум қилганди. 13 июнь куни Россия департаменти ҳам немис танкларининг қўлга олингани ҳақида хабар берган. Германия расмийлари танкларнинг йўқ қилингани ёки қўлга олинганини тасдиқламаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киев Германиядан етказиб берилган Leopard танклари сонини уч баравар оширишни сўраган эди. Бундан ташқари, Украинада энг янги немис Panther KF51 танкини ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Leopard танки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг