Россия ниятига етди: Канада “Газпром”нинг турбинасини Германияга топширди

Олам

image

Канада “Шимолий оқим 1” орқали газ етказиб беришда фойдаланилган таъмирланган Siemens турбинасини Германияга юборди. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, турбина 17 июль куни самолёт орқали жўнатилган. Германиядан техника паромда Хельсинкига, у ердан эса Россияга олиб борилади. Тахминан, у Портовая компрессор станциясига 24 июль куни етиб боради ва ишга туширилиши яна бир неча кун вақт олади.

Шундай қилиб, турбина август ойи бошида “Шимолий оқим”га газ ҳайдаш учун тайёр бўлиши кераклиги айтилмоқда.

“Шимолий оқим” Россия газини Европага етказиб беришнинг асосий йўли ҳисобланади. 16 июндан бошлаб “Газпром” санкциялар туфайли Канадада таъмирланган турбинани қайтаролмаётганини эълон қилди ва қувур орқали газ етказиб беришни 40 фоизигача қисқартирди. Шундан сўнг, Германия истисно тариқасида турбинани қайтариш талаби билан Канада ҳукуматига мурожаат қилди. Оттава Берлинни хафа қилмай, илтимосни бажарди.

Режалаштирилган таъмирлаш ишлари туфайли “Шимолий оқим” орқали етказиб бериш 11 июлдан 21 июлгача расман тўлиқ тўхтатилди. Европа расмийлари Россия таъминотни қайта тиклашдан бош тортиши ва санкцияларни олиб ташлаш учун шантаж қилишдан қўрқмоқда. Москва ҳозирча буни қатъиян рад этяпти.

Ўз навбатида, Украина Канада таъмирланган турбиналарни Россияга қайтарганига норозилик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1291

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг