Россияга кетаётган ва келаётганлар диққатига: 11 аэропортда “no fly zone” режими узайтирилди

Олам

image

Россиянинг 11 та аэропортида парвозларни вақтинча чеклаш режими жорий йилнинг 21 декабргача узайтирилди. Бу ҳақда бугун, 13 декабрь куни Россия Федерацияси ҳаво транспорти федерал агентлиги (Росавиация) сайтида маълум қилинди. 

“Россиянинг 11 та аэропортида парвозларни вақтинча чеклаш режими 2022 йил 21 декабрь, Москва вақти билан 03:45 гача узайтирилди”, дейилади хабарда. 

Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленджик, Краснодар, Курск, Липецк, Ростов Дон, Симферополь ва Элиста аэропортларига парвозлар вақтинча чекланди. 

Россия авиакомпанияларига Сочи, Волгоград, “Минеральные Воды”, Ставропол ва Москва аэропортларидан фойдаланган ҳолда муқобил йўналишларда йўловчи ташишни ташкил этиш тавсия этилмоқда. 

Маълум қилинишича, Россия Федерациясининг қолган аэропортлари нормал режимда ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 февралидан бошлаб Россия Украинадаги махсус ҳарбий операция фонида мамлакат жануби ва марказий қисмидаги ҳаво ҳудудининг бир қисмини фуқаролик самолётлари учун ёпган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг