Россияга қатновлар тикландими? Хоразмда “загранпаспорт”га катта навбат юзага келди

Жамият

image

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Хоразм вилоятининг Хазорасп ва Хива туманларида яшовчи аҳолининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича мурожаати кескин ошиб кетиб, узун навбатлар юзага келган. Бу бўйича Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси расмий баёнот берди.

Олинган маълумотларга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун мурожаат қилаётган аҳолининг асосий қисми Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат қилаётган фуқаролар экани аниқланган. Мазкур фуқаролар 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари барча МДҲга аъзо давлатларга, шу жумладан Россия Федерациясига фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билан чиқишлари тартиби кучга кириши муносабати билан ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилган.

Ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида авиақатнов йўлга қўйилгани тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалган.

“Пандемия муносабати билан ҳозирги кунда бир қатор давлатлар, шу жумладан Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан авиа ва темир йўл қатновини қайта тиклашни режалаштираётгани бўйича Ички ишлар вазирлигига расмий маълумот келиб тушмаган”, дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда Хазорасп ва Хива туманлари ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича навбатда турган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилган, уларга навбат талонлари тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 8 та давлат билан халқаро авиарейсларни тўхтатиши ҳақида хабар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг