Россияга қарши 3,5 миллиард долларлик даъво очилди

Олам

image

Дунёдаги энг йирик самолёт лизинг берувчиси “AerCap” Украинага бостириб кириши ортидан Россияда қолиб кетган 100 дан ортиқ самолётининг йўқолишини қоплаш учун 3,5 миллиард доллар суғурта даъвосини тақдим этди. Бу суғуртачиларнинг Россия Федерациясидан катта зарарларни ундиришни бошлашга биринчи уринишидир. Бу ҳақда “Forbes” хабар берди.

Қайд этилишича, Россияга қарши санкциялар туфайли мамлакатда умумий қиймати 10 миллиард долларга тенг бўлган 500 дан ортиқ самолётлар тўхтаб қолган, бу авиация суғурталовчилари ва лизинг берувчиларига рекорд даражада зарар етказиши мумкин. Ҳисоб-китоблар 5 миллиард доллардан 10 миллиард долларгача.

“Ўтган ҳафта биз Россияда қолган самолётларимиз ва двигателларимиз учун тахминан 3,5 миллиард долларлик суғурта пуллари даъвосини топширдик”, дейди компаниянинг молия директори Питер Юхас.

Маълум бўлишича, компания уруш бошланишидан олдин Россияга 135 та самолёт ва 14 та двигателни ижарага берган, бироқ 22 та самолёт ва учта двигателни қайтаришга муваффақ бўлган. Бу зарарни 3,1 миллиард доллардан 2,5 миллиард долларгача камайтиришга ёрдам берган.

“Forbes”га кўра, жаҳон суғурта компаниялари ҳам Украинадаги уруш туфайли катта ҳажмдаги тўловларга тайёргарлик кўрмоқда. Россия самолётларининг парвозлари тўхтатилиши туфайли энг кўп зарарни самолёт суғурталовчилари кўради. Самолётларни қайтариб бўлмайдиган энг ёмон сценарийда жаҳон суғурта бозори тахминан 5 миллиард доллар йўқотади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

531

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг