Россияга ишлаган австриялик жосус ушланди

Олам

image

Австриянинг собиқ махсус хизмат ходими Эгисто Отт устидан Венада суд жараёни бошланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Отт Россия фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилинмоқда. Суд жараёнининг биринчи кунида прокурор Оттни “йиллар давомида Австрия Республикаси манфаатларига зид равишда Россия разведкасини қўллаб келган” деб айблаган. 

Оттга давлатга хиёнат қилиш, Австрия хавфсизлигига таҳдид яратиш, лавозим ваколатини суиистеъмол қилиш, порахўрлик айбловлари қўйилган. 2015–2022 йилларда Отт Австрия ва чет элда махфий маълумотлар тўплаган. Бу фаолиятини Wirecard компанияси собиқ менежери Ян Марсалек орқали амалга оширган, у 2020 йилда Россияга қочган ва халқаро қидирувда бўлган.

Отт Европа базаларидан маълумот тўплаган ва Италия ҳамда Буюк Британияга ёрдам сўровларини юборган. Унинг қизиқиш объектлари Россиядан қочган фуқаролар, журналистлар ва собиқ разведка ходимлари бўлган.

Австрия прокуратураси маълумотларига кўра, Отт маълумотларни Москвага Марсалек ва Болгария фуқариси орқали юборган. Болгариялик шахс 2025 йилда Лондонда Россия жосуслик тармоғи ишида судланган. Отт булар учун 80 минг евродан ортиқ маблағ олган.

ОАВ хабарига кўра, терговчилар Отт билан 2019 йилда Берлиндаги паркда собиқ чечен командири Зелимхон Ҳангошвилини Россия агенти Вадим Красиков томонидан ўлдирилиши орасидаги боғланишни аниқловчи ҳужжат топган. Прокуратура бу ҳужжатни “Европада келажакдаги муваффақиятли қотилликлар бўйича қўлланма” деб атаган. 

Ҳангошвили қотиллигидан икки ҳафта ўтиб, Отт операция муваффақиятсизлиги бўйича таҳлил тайёрлаб, келажакдаги қотилликлар бўйича тавсиялар берган. Бу ҳужжат Австрия ҳукумати топшириғи билан тайёрланмаган.

Бундан ташқари, Отт Москвага Австрия Ички ишлар вазирлигининг бир нечта юқори лавозимли ходимлари мобил телефонларини узатган. Оқибатда Россия расмийлари минглаб контактларга кира олган ва Австрияда яшовчи Украина ҳамда чечен қочқинлар хавфсизлиги таҳдид остида қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия жосус австриялик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг