Россияга героин олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик Қозоғистонда 15 йилга қамалди
Олам
−
22 Февраль 2023 5926 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 30 килограммдан ортиқ героинни Россияга олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик шахс 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда вилоят суди матбуот хизматига таяниб “Tengrinews” хабар берди.
Маълумотларга кўра, судланувчи ўзининг автомашинасида гиёҳванд моддаларни ўта катта миқдорда сотиш мақсадида уларни Тожикистондан Қозоғистон чегараси орқали Россияга олиб ўтган.
Эркак “Жибек йўли” назорат-ўтказиш пунктида қўлга олинган. Чегара-назорат кинологи хизмат ити иштирокида автомашинани кўздан кечириш чоғида ёқилғи бакидан умумий оғирлиги 31 килограмм 465,2 грамм бўлган героин моддаси аниқлаган.
Судланувчи 2022 йил 22 июль куни соат 18:00 да ўзининг автомашинасида Ўзбекистоннинг “Ғишт-кўприк” чегара назоратидан ўтиб, Қозоғистоннинг “Жибек йўли” назорат-ўтказиш пунктида тўхтаган.
У Қозоғистон Жиноят кодексининг 24-моддаси 3-қисми, 286-моддаси 4-қисми, 297-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли топилган.
Судланувчининг жиноий ҳаракатлари иш материаллари билан исботланиб, унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. У бу муддатни кучайтирилган муассасаларида ўташи белгиланган.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
18:52