Россияга чет элликларнинг кириши тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Олам

image

Россияда хорижликларнинг кириши ва чиқиши, шунингдек, уларнинг мамлакат ҳудудида бўлиш шартларини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда кеча, 26 август куни Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

"Бу соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш учун комплекс ёндашув зарур. Кириш назорати, муҳожирларнинг мамлакатимиз ҳудудида бўлиш қоидалари – давлатимиз ҳудудидаги хавфсизлик режимининг ажралмас қисмидир”, дейди у.

Медведевнинг қўшимча қилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида Хавфсизлик кенгашининг миграция масалалари бўйича катта йиғилиши бўлиб ўтади.

“Янги кенг қамровли қонун лойиҳаси тайёрланмоқда, у хорижликларнинг мамлакатимизга кириши, чиқиши ва бўлиш шартларини тартибга солиши керак”, дейди Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари.

Маълумот ўрнида, апрель ойида чет эл фуқаролари ва меҳнат муҳожирлари ўртасида ҳуқуқбузарликлар сони ортган. Январь-февраль ойларида мамлакатга кириш қоидалари ва бўлиш режимини бузиш ҳолатлари сони 114 фоизга ошган. Кўпроқ хорижий фуқаролар ўртасида ноқонуний меҳнат фаолияти ва айрим фаолият турларига чекловларга риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг