Россиядан Тожикистонга учган икки самолёт Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

Жамият

image

Бугун, 1 февраль куни Россия шаҳарларидан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига учган 2 та самолёт Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Москва ва Екатеринбургдан “Уралавиа” (78 йўловчи) ва S7 (187 йўловчи) авиакомпанияларига қарашли самолётлар Ўзбекистон аэропортига йўналтирилган.

Қайд этилишича, “Ural Airlines”нинг Екатеринбург – Хўжанд йўналиши бўйича SBP-8955, шунингдек, S7'нинг Москвадан учаётган SBI -3241 рейси Тошкент аеропортига қўнган.

Қайд этилишича, бугун Хўжандни қуюқ туман қоплаган. Ҳозир самолётлар маршрутни давом эттириш учун қулай об-ҳаво шароитини кутмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

916

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made