Россиядан салқин ҳаво массалари кириб келади — Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
18 Июнь 2021
1822318-19 июнь кунлари кичик градиентли юқори босимли майдон Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини белгилайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Республикада кам булутли об-ҳаво устун бўлади, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли туманларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кундуз кунлари 35-40° ни ташкил этади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3° га юқоридир. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шанба куни баъзи жойларда чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди.
Якшанба куни Россиянинг Европа ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бу ҳаво массалари мамлакатнинг жанубий ҳудудларига қулай ҳарорат олиб келади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат меъёрдан 2-4° паст бўлади ва кечаси 15-18°, кундузи 29-32°, жанубда 34-37° атрофида бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь