Россиядан оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
12 Март 2025 5857 1 дақиқа
Россиянинг Томск вилоятида оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум қилинишича, Томск вилоятига ишлаш учун келган Ўзбекистон фуқароси B.X. танасининг бир қисми ишламай қолгани ва мустақил ҳаракат қилиш имкониятидан маҳрум бўлгани сабабли ушбу вилоятдаги 2-сонли клиник шифохонаси ётқизилган.
Россиялик шифокорлар унга барча зарур тиббий муолажаларни амалга оширган.
Беморнинг аҳволи оғирлиги инобатга олиниб, унинг Ўзбекистонга қайтиши учун зарур кўмак кўрсатилган ҳамда самолётда мамлакатга кузатиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владивосток шаҳрида оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ҳам мамлакатга қайтарилганди.
Live
Барчаси