Россиядаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик йигит вафот этди

Олам

image

Жорий йилнинг 3 июль куни Россиянинг Амур вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда марҳумлар рўйхатда турган Чиғатой маҳалласи раиси Камол Эрбўтаев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Қайд этилишича, 3 июль куни тахминан 07:30 да Амур вилояти Серишев туманида икки автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Оқибатда икки нафар Ўзбекистон, бир нафар Россия ва бир нафар Хитой давлати фуқароси вафот этган.  

Ҳалок бўлган ўзбекистонликлар Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Чиғатой” МФЙ Ҳаваш қишлоғида рўйхатда турган. Улардан бири 29 ёшли О.М. ва иккинчиси 26 ёшли Т.И. бўлган.  Марҳумларнинг жасадлари айни вақтда Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Матбуот хизматига кўра, уларнинг жанозаси эртага, 21 август куни эрталаб 09:00 да Чиғатой маҳалласи Хаваш қишлоғида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг