Россиядаги ЙТҲда 13 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди
3-саҳифа
−
30 Июнь 2021 9493 1 дақиқа
Жорий йилнинг 30 июнь куни Россиянинг Волгоград вилоятида “Газель” юк машинаси аврияга учраб, ағдарилди. Оқибатда 13 нафар ўзбекистонлик жароҳат олди. Бу ҳақда “Rostbalt.ru” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Волгоград вилояти Городищенский туманида содир бўлган. Аниқланишича, машина муҳожирларни далада ишлаш учун олиб кетаётган бўлган.
Хабарга кўра, дастлаб фавқулодда вазиятлар хизмати 8 нафар одам жароҳатлангани ҳақида маълумот берган. Кейинчалик эса ушбу рақам 13 нафарга етган.
Маълумот ўрнида, полиция ҳодимлари салонда 14 нафар одам бўлганини таъкидлаган.
Диёра Абдураҳмонова
Live
Барчаси