Россиядаги колонияда 3 ўзбекистонлик теракт уюштиришда гумонланмоқда
3-саҳифа
−
20 Декабрь 4682 1 дақиқа
Россиянинг Ростов вилоятидаги жазони ижро этиш колониясида “Ироқ ва Шом ислом давлати”нинг (ИШИД) тарафдори бўлган уч ўзбекистонлик террорчилик ҳужумини режалаштирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳужумни режалаштирган шахслар қамоқхона ходимларини гаровга олиш ва биноларга ўт қўйишни кўзлаган, бироқ режасини амалга оширишга улгурмаган. Тинтувлар чоғида гумонланувчилардан ўткир буюмлар, шунингдек, террорчилик ташкилоти байроғига ўхшаш тасвир туширилган мато парчалари топилган.
Манбанинг аниқлик киритишича, гумонланувчилар Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, ИШИД тарафдорлари ҳисобланади. Улардан бири қотиллик, иккинчиси гиёҳванд моддалар муомаласи, учинчиси эса соғлиққа оғир қасддан зарар етказиш жиноятлари учун жазони ўтаётган бўлган.
Терговчилар фикрича, гумонланувчилар ходимларни гаровга олиш ва биноларга ўт қўйиш режасини ишлаб чиққан. Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.
Тезкор-қидирув материаллари асосида Ростов вилояти бўйича Тергов қўмитаси мазкур шахсларга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 1-қисми (Жиноят содир этишга тайёргарлик) ва 205-моддаси 2-қисми (террорчилик ҳаракатига суиқасд) билан жиноят иши қўзғатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Ростов-на-Дону шаҳрида марказий осиёлик бир фуқарони террорчилик ҳаракати уюштиришга уринишда гумон қилиб, ҳибсга олганди.
Live
Барчаси