Россиядаги барча мигрантларга ягона ҳужжат — электрон карта берилади. У ҳақида нималар маълум?

Олам

image

Россиядаги барча мигрантлар бир дона ҳужжат — электрон картани олиши керак бўлади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлари вазирлиги эълон қилган лойиҳада сўз боради. 

Қуйида ушбу лойиҳанинг энг муҳим пунктларига эътиборингизни қаратамиз.

  • Лойиҳа Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган. У келаси йилдан ишлай бошлайди.
  • Россия Федерациясида 30 кундан ортиқ қолишни истаган барча чет элликлар ушбу электрон картани олиши талаб қилинади. Бу ҳатто сайёҳларга ҳам тегишли.
  • Мигрантлар 30-куни бармоқ изларини топшириши, тиббий кўрикдан ўтиши (ОИВ ва гиёҳвандлик йўқлиги бўйича) ва шахсий гувоҳнома олиши керак.
  • Карта расмий равишда мигрантнинг шахсини тасдиқлайди. Мигрант ўзи билан бирга миллий паспорт олиб юриши талаб этилмайди. Карта 10 йил давомида амал қилади. Бироқ карта олинганидан сўнг, мигрант Россия ҳудудида 1 йил давомида бўлмаса, карта бекор қилинади.
  • Россия ҳудудида бўлишнинг учта режими жорий этилади: қисқа муддатли, узоқ муддатли ва доимий.
  • Россияда кетма-кет 30 кундан ортиқ ёки йилига 90 кундан кўпроқ вақт давомида яшаганда, мигрант белгиси бор электрон миграция картаси — қисқа муддатли яшаш учун рухсатномани олиши керак.
  • Узоқ муддатли ва доимий яшаш учун рухсатнома мигрантга эркин ишлаш имконини беради.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

449

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг