Россияда вафот этган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани, 3 нафар фарзанди ва опаси қийин аҳволда қолгани ҳамда унинг жасадини Ватанга қайтариш учун маблағ йўқлиги сабабли ёрдам сўралгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 1982 йилда туғилган, 14 йилдан буён ушбу давлатда яшаб келаётган фуқаро О.Ё. соғлиғи ёмонлашгани оқибатида 2021 йилнинг 5 сентябрь куни вафот этган.

Таъкидланишича, марҳумнинг қариндошлари жасадни Ўзбекистонга жўнатиш учун маблағ сўраб блогерларга мурожаат қилмаган.

Ҳозирда вафот этган фуқаро билан боғлиқ барча ташкилий масалалар ҳал этилиб, унинг жасади ва қариндошлари бугун Ўзбекистонга олиб келингани қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

600

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг