Россияда ўзбекистонликлар муштлашди. Улардан бирига пичоқ санчилган
3-саҳифа
−
07 Январь 2021
11751Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрининг Невский туманида бўлиб ўтган можаронинг саккиз иштирокчиси ҳибсга олинган, улардан уч нафари ўзбекистонлик бўлган. Улардан бири пичоқ билан жароҳат етказилгани сабабли касалхонада бўлиб турибди. Бу ҳақда Интерфакс хабар бермоқда.
Нашрга маълум бўлишича, ҳодиса 5 январь куни тахминан, тунги соат 1:00 да Караваевская кўчасида содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган патруль хизмати ходимлари жанжалнинг саккиз иштирокчиси, жумладан 33 ёшли аёлни ҳибсга олган. Ҳибсга олинганларнинг учтаси Россияда вақтинчалик рўйхатдан ўтиши тугаган Ўзбекистон фуқаролари, қолганлари асли келиб чиқиши Ленинград, Пенза, Воронеж ва Великий Новгород аҳолиси экани маълум бўлган. Жанжалнинг тўққизинчи иштирокчиси, Ўзбекистон фуқароси пичоқ билан жароҳат етказилгани сабабли касалхонада бўлиб турибди.
Полиция маълумотларига кўра, можаро йўл-транспорт ҳодисаси туфайли юз берган.
Барча ҳибсга олинганларга нисбатан майда безорилик протоколлари тузилган. Уч ўзбекистонлик Россия Федерациясида бўлиш режимини бузганлик учун жавобгарликка тортилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь