Россияда ўзбекистонликлар гиёҳванд модда савдоси билан шуғуллангани учун қамалди
Олам
−
26 Октябрь 2021
6160Россиянинг Киров вилоятида Ўзбекистоннинг икки фуқароси гиёҳванд модда савдосида айбланиб қамалди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, ўтган йилнинг кузида 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси номаълум шахс билан интернет орқали келишиб, хилват жойда синтетик гиёҳвандлик воситаларининг улгуржи партиясини ноқонуний равишда сотиб олган.
У ноқонуний гиёҳванд модда савдосига 28 ёшли акасини ҳам жалб қилган. Улар гуруҳ бўлиб Киров вилоятида ноқонуний гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланган.
Қайд этилишича, улар навбатдаги 40 грамм синтетик гиёҳванд моддани сотиб олганида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан ушланган.
Ўзбекистон фуқароларига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми”г” банди ва 228.1-моддасининг 4-қисми билан жиноят иши очилган.
Суд қарори билан ҳар Ўзбекистон фуқароларига 6 йилдан қамоқ жазоси тайинланган. Жазони қатъий режимдаги колонияда ўташ белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь