Россияда ўзбекистонлик оиланинг қизи батарейка ютиб юбориб вафот этди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонлик оиланинг 2021 йилда туғилган бир қизи Санкт-Петербургнинг 5-сонли болалар шифохонасида вафот этди. Фрунзенск туман прокуратураси ва Россия Тергов қўмитаси хабар берди. 

Қайд этилишича, ўзбекистонлик оила жорий йилнинг ёз ойларида Ўзбекистонда бўлган вақтида уларнинг фарзанди қаровсиз қолдирилгани оқибатида батарейкани ютиб юборади. Кейин қизчанинг ота-онаси шифокор дўстига мурожаат қилади. Шифокор лаксатиф таъсирига эга дори воситасини ичишни тавсия қилган. 

Оила Санкт-Петербургга келган ва ойлар ўтиб қизнинг аҳволи оғирлашгач, ота-онаси 4 декабрь куни шифокорга мурожаат қилган. Орадан уч ҳафта ўтиб, 26 декабрь куни қизалоқ 5-сонли болалар шифохонасида вафот этган. 

Ҳолат бўйича Фрунзенск тумани прокуратураси томонидан терговолди текширув жараёнини бошлатилган. Ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. 

“Бола тиббий муассасада бўлганида операция ўтказилиб,  нинг ичакларидан батарейка олиб ташланган”, дейилади прокуратура хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг