Россияда ўзбекистонлик мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоячиси 14 йилга қамалди
Олам
−
24 Май 2023
13385Россияда мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоячиси, ўзбекистонлик Баҳром Ҳамроев 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, Россиянинг иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди Ҳамроевни терроризмни оқлаш ва террорчилик фаолиятини ташкил этишда айбдор деб топган. Суд жараёнида прокурор унга нисбатан 21 йиллик қамоқ жазоси беришни сўраган.
Ҳамроев Россия Жиноят кодексининг 205,2-моддаси 2-қисми (терроризмни оммавий оқлаш) ва 205,5-моддасининг 1-қисми (Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ террорчи деб топилган ташкилот фаолиятини ташкил этиш) бўйича айбдор деб топилган. Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзини “Мемориал” (хорижий агентлик ташкилоти деб таснифланган) ва “Гражданское содействие” (хорижий агентлик ташкилоти деб таснифланган) ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишини тан олган.
Тергов маълумотларида Ҳамроевнинг “Ҳизб ут-таҳрир” террорчи ташкилоти ҳамда Ўзбекистонда Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтмаган “Бирлик” партиясига аъзо экани қайд этилган. Айбланувчининг ўзи бу даъволарни рад этган.
LiveБарчаси