Россияда ўзбекистонлик эркак баландликдан қулаб вафот этди

3-саҳифа

image

Россияда 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда “ЛенТВ24” хабар берди.

Жорий йилнинг 21 январь куни Ломоносовский туманидаги навбатчилик бўлимига Малое Карлино қишлоғида эркак кишининг катта баландликдан қулагани ҳақида хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, ушбу шахс “скотч” заводида ишчи бўлган. У 13 метр баландликда иш бажараётган вақтида пастга қулаб тушган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россияда аввал ҳам ўзбекистонлик оиланинг олти ёшли қизи кўп қаватли уй деразасидан тушиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг