Россияда ўзбекистонлик аёллар ис газидан заҳарланди
Олам
−
05 Май 2019
5076Бугун, 5 май куни Россиянинг Бошқирдистон Республикаси Нуримонов туманида Ўзбекистон фуқароси бўлган олти нафар аёл ис газидан заҳарланди. Уларнинг барчаси хусусий уйда яшаган ва маҳаллий агрофирмада ишлаган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот берди.
Маълумотни Бош консулхонага Бошқирдистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаб, уларнинг барчаси Нуримонов тумани марказий шифохонасига ётқизилганини маълум қилган. Уларга ис газидан ўртача даражада заҳарланиш ташхиси қўйилган.
Соғлиқ учун ҳеч қандай хавфнинг йўқлиги туфайли барча заҳарланган аёлларга 6 май куни рухсат бериш режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь