Россияда ўзбекистонлик аёл қамалди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Россияда асли ўзбекистонлик аёл ўз ўғлини жонига қасд қилишга ундагани учун саккиз йилга қамалди. Бу ҳақда рус оммавий ахборот воситалари ёзмоқда. 

Аёл 110-модда (Қўрқитиш, шафқатсиз муносабатда бўлиш ва жабрланувчининг инсоний қадр-қимматини мунтазам камситиш йўли билан ўз жонига қасд қилишга ундаш) ва 156-модда (Вояга етмаганни тарбиялаш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) бўйича айбдор деб топилган. У жазони умумий режимдаги колонияда ўтайди.

Қайд этилишича, 2019 йилдан бери аёл боласининг кўз ўнгида мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилган, уни калтаклаган ва камситган. Бундан ташқари, у ота-оналик мажбуриятларини бажармаган: ўсмир тўғри овқатланиш, уйқу, оддий кийимдан, маданий тадбирлар, дам олишдан маҳрум бўлган, тиббий ёрдам олиш имкониятига ҳам эга бўлмаган. 

Ўтган йилнинг 25 июнь куни Колпино шаҳрида маст аёл ўз ўғлини калтаклаб, беҳаё сўзлар билан ҳақоратлаган, оқибатда  ўсмир ўз жонига қасд қилган.

Ушбу оиланинг доимий уй-жойи бўлмаган, улар ижарада яшаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

600

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг