Россияда Ўзбекистондан олиб келинган меваларда вирус аниқланди
Олам
−
14 Сентябрь 2021
10819Ўзбекистондан Россияга олиб борилган туксиз шафтолиларда (нектарин) замбуруғли касаллик аниқланди. Бу ҳақда Россиянинг ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) хабар берди.
Шу муносабат билан Россельхознадзор Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан мевалар етказиб бериш масаласида музокара ўтказган.
“Россия томони Ўзбекистон нектарин партияларида ЕОИИга аъзо давлатлар учун карантин бўлган замбуруғли касаллик – қўнғир монилиоз чириш (Monilinia fructicola) аниқлаганини маълум қилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, илгари бу карантин объекти ўзбек меваларида аниқланмаган.
Россия томони текширув ўтказиш, туксиз шафтолиларнинг келиб чиқишини аниқлаш ва фақат “тоза” ҳудудларда етиштирилган меваларни етказиб беришга чақирган.
Россельхознадзор таъкидлашича, қўнғир монилиоз чириш касаллиги нафақат данакли меваларга, балки пўчоғли уруғи бўлган экинларига ҳам таъсир қилади - буларнинг ҳаммасини Ўзбекистон томони синчковлик билан текшириб чиқиши керак.
“Мулоқотнинг яна бир масаласи - ўзбек маҳсулотларида шарқий мевахўр капалаклар (Grapholitha molesta Busck.) аниқланиши бўлди. Ўзбекистон томони маҳсулотларда бу ҳашарот ҳақида импорт қилувчи давлатлардан келган хабарлар сонининг кўпайганини тасдиқлади, уни тарқалишини олдини олиш бўйича дастурга тузатиш киритиш режалаштирилган”, деб қўшимча қилган идорада.
LiveБарчаси