Россияда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
Жамият
−
07 Сентябрь 2019
3963Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.И. жасади топилгани ҳақидаги ОAВда тарқалган маълумот тасдиғини топди дея хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирилиги.
Хабар қилинишича, шу йилнинг 3 сентабрь куни М.И. Ленинград вилоятининг Всеволожск туманидаги қурилиш майдончасида баландликдан қулаш натижасида вафот этган.
Фожиали воқеа юзасидан Бош консулхона Ленинград вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш масаласи ҳал қилинмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Aрхангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилиши мумкин: +7-965-029-41-49.
LiveБарчаси