Россияда Ўзбекистон фуқароси трактор босиб кетиши оқибатида вафот этди

Олам

image

Жорий йилнинг 16 май куни Россиянинг Ленинград вилоятидаги Ломоносов туман марказий шифохонасида трактор уриб кетган Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 16 май куни тушда Низино қишлоғининг Кутузов кўчасида содир бўлган. Ўзбекистонлик эркак тос ва пастки суякларининг оғир жароҳати, ўнг сон суягининг иккала шохининг ёпиқ синиши, ўнг сон суягининг ёпиқ синиши, ўнг ёнбош томирлари ва соннинг чуқур томирларининг травматик ёрилиши, травматик шок билан шифохонага ётқизилган.

Шифокорларга унинг ўзи трактор остига тушиб кетганини айтган. 

Соат 15:30 да эркак олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Марҳум ҳеч қаерда ишламаган, миграция рўйхатида бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг