Россияда Ўзбекистон фуқаролари оммавий заҳарланиб, шифохонага ётқизилди
Жамият
−
20 июл 2021 20135 1 дақиқа
Россиянинг Тольятти шаҳрида Ўзбекистоннинг 23 фуқароси заҳарланди, улардан 13 нафари шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Россиянинг Самара вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
“Тольятти шаҳар марказий округи прокурори Рамис Сабирзянов Тупиковый проезд, 3 манзилида жойлашган ётоқхонада яшовчи Ўзбекистон фуқароларининг оммавий заҳарланиши муносабати билан текширув ўтказди”, дейилади хабарда.
Прокуратура заҳарланиш аломатлари 23 кишида қайд этилганини, улардан 13 нафари Тольяттининг 5-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилганини айтди. Жабрланганларнинг аҳволи қониқарли, деб баҳоланмоқда. Қурбонлар орасида болалар йўқлиги қайд этилган.
Хабарга кўра, чет эл фуқаролари учун турар жой, шунингдек овқатланиш вақтида хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг қонунийлиги баҳоланади.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр