Россияда ўйнайдиган ўзбекистонлик футболчилар сони кўпайди
Спорт
−
19 Ноябрь 2022
10208Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев фаолиятини Россиянинг “Рубин” клубида давом эттиради. Бу ҳақда Қозон клуби матбуот хизмати хабар берди.
“У августда жамоамиз билан 3,5 йиллик шартномага имзо чеккан эди. Унинг “Бунёдкор” билан амалдаги келишуви 31 декабрда ниҳоясига етади. Қозонга хуш келибсан, Умар!", дейилади клуб баёнотида.
Аввалроқ, “қалдирғочлар” Раҳмоналиев трансферидан 1 миллион доллар фойда кўриши маълум қилинган эди.
Маълумот учун, жорий мавсумда 19 ёшли футболчи “Бунёдкор” клуби сафида 21 та баҳсда майдонга тушиб, еттита гол урди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023