Россияда урушга кетаётган судланувчилар жазодан озод қилинади
Олам
−
24 Сентябрь
3929Россияда Давлат думаси депутатлари Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун айбланувчиларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни дарҳол иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Гап нафақат тергов босқичида, балки суд жараёнида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишни хоҳлайдиган ёки сафарбар қилинган шахсларнинг ишлари бўйича суд ишини сафарбарлик даври, ҳарбий ҳолат ва уруш даврида тўхтатиб туриш ва кейинчалик тугатиш ҳақида кетмоқда.
Бу ҳолатда, гап вояга этмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноят содир этганликда айбланганлар ҳақида кетмаяпти.
Россия Жиноят кодексининг 78.1-моддасига ва Россия Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда. Қайд этилишича, янги қоидалар судланувчилар билан уларга нисбатан жиноят иши моҳиятан кўриб чиқиш учун судга юборилган ва биринчи инстанция ёки апелляция судида кўриб чиқилаётган босқичда шартномалар тузиш имконини беради.
LiveБарчаси