Россияда умрбод қамоқ жазоси тайинлаш бўйича рекорд қайд этилди

Олам

image

2025 йилда Россия судлари сўнгги ўн йилликларда кузатилмаган даражада кўп – рекорд миқдорда умрбод озодликдан маҳрум этиш жазолари чиқарди. Ўтган йилнинг январидан ноябригача бўлган даврда 100 нафар шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг тушунтиришича, бундай ҳукмлар сонининг ортиши умрбод қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин бўлган жиноятлар рўйхатининг кенгайтирилгани билан боғлиқ.

Бу камида сўнгги 20 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бунгача умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар сони энг кўп бўлган йиллар 2005 ва 2012 йиллар бўлиб, ўшанда ҳар икки йилда 84 нафардан шахс судланган. Умуман олганда, 2005 йилдан буён Россияда бундай жазо 1 минг 316 нафар шахсга нисбатан қўлланилган.

Россияда сўнгги бир неча йил ичида умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятлар рўйхати кенгайтирилган. Хусусан, давлатга хиёнат, террорчилик ҳаракатини ташкил этиш ҳамда вояга етмаганларни диверсия фаолиятига жалб этиш каби жиноятлар учун ҳам энди умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда 2025 йилда 1922 киши қатл этилгани, улар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар, қотиллик, жосуслик ва зўрлашда айблангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия умрбод қамоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг