Россияда ўғирланган автомобиль Ўзбекистонда тўхтатилди

Жамият

image

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ходимлари Россия Федерациясида ўғирланган автомобилни бошқариб кетаётган РФ фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

ДБҚ ходимлари “Навоий” божхона постида Toyota Camry автомобилини бошқариб кетаётган РФ фуқаросининг ҳужжатини текширган. Натижада машина Россия ҳудудида ўғирлангинлигини аниқлаган.

Ҳолат юзасидан ДБҚ томонидан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. Шунингдек, автомобиль ўғирлангани ва гумонланувчи тўғрисида Россия ИИВга тегишли билдирги юборилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда автомобиль олиб қочганлик учун 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона ўғрилик

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг