Россияда террорчиларни молиялаштираётган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди
Олам
−
12 Февраль 2021
10813Ўзбекистоннинг икки фуқароси “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” террорчилик ташкилотини молиялаштиришда айбланиб, Томск ва Новосибирск вилоятларида қўлга олинган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, айни пайтда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Сурияда молиялаштириш ташкилотчисини қидирмоқда.
“Ҳаят Таҳрир аш-Шом” таркибига кирувчи “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” террористик гуруҳини молиялаштириш бўйича жиноий иш юзасидан олиб борилган текширув натижасида Новосибирск ва Томск вилоятларида жангариларнинг эҳтиёжлари учун маблағ йиғиш мақсадида уюшма ташкил қилган Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олинди”, дейилади хавфсизлик хизмати хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь