Россияда теракт уюштирмоқчи бўлган қирғизистонлик суд қилинади

Олам

image

Москвада теракт тайёрлаш ва терроризмни тарғиб қилишда айбланаётган Қирғизистон фуқароси Талант Онуровга қарши жиноий иш судга юборилди. Бу ҳақда ТАССга Тергов қўмитасининг Москвадаги Бош тергов бошқармаси вакили Юлия Иванова хабар берди.

“32 ёшли Талант Онуровга қарши қўзғатилган жиноят ишининг тергови тугалланди. Тасдиқланган айблов хулосаси билан жиноят иши судга моҳияти бўйича кўриб чиқиш учун юборилди”, дейди Иванова.

Онуров Интернетда терроризмни тарғиб қилишнинг учта эпизоди (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.2-моддаси 2-қисми) ва терактни тайёрлашда айбланган (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 30-моддаси 1-қисми, 205-моддаси 1-қисми).

Тергов маълумотларига кўра, Онуров 2019 йил сентябрь ойида теракт амалга ошириш учун Москвага келган. Бир ой давомида у шерикларини қидирган, машғулот видеоларини томоша қилган ва ҳужум учун жой танлаган. Шунингдек, у Россияда тақиқланган “Исломий давлат” (ИД) халқаро террористик ташкилоти мафкураси ва фаолиятини тарғиб қилувчи материалларни бир неча бор ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга жойлаштирган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбанинг сўзларига кўра, Онуров 2018 йилда “ВКонтакте” ижтимоий тармоғига терроризмни тарғиб қилувчи иккита видеофильм жойлаштирган. Бошқа бир эпизод 2019 йил июнь ойида ўзининг Telegram каналида террористик ташкилотлар, шу жумладан ИШИД фаолиятини тарғиб қилувчи хабарнинг нашр этилиши билан боғлиқ.

Онуров 2019 йил 1 ноябрда ФСБ Москва ва Москва вилояти бўйича дирекцияси ходимлари билан бирга терговчилар томонидан ҳибсга олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбанинг сўзларига кўра, у радикал ислом тарафдори, бир неча ой давомида одамлар кўп бўлган жойда портлашга тайёрланиб, шу мақсадда шерикларини қидирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг