Россияда сайлов: Путин партияси кўпчилик овозни қўлга киритди
Олам
−
21 Сентябрь 2021
4845Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Россия Давлат думасига сайловлар бўлиб ўтди. Якуний протоколларнинг 100 фоизини қайта кўриб чиқиш натижаларига кўра, ҳукмрон “Ягона Россия” партияси 49,82 фоиз овоз тўплаб, етакчи бўлди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси сайти хабар берган.
Овоз бериш натижаларига кўра, Россия Федерацияси Коммунистик партияси (18,93 фоиз), Либерал-демократик партия (7,55 фоиз), “Адолатли Россия – ҳақиқат томонида” (7,46 фоиз) ва “Янги одамлар” (5,32 фоиз), умумий ҳисобда бешта партиянинг барчаси Давлат Думасига кириш учун беш фоизлик тўсиқни енгиб ўтган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Россия Федерацияси Коммунистик партияси номзодлари тўққиз сайлов округида ғалаба қозонган, учинчи ўриндан жой олган “Адолатли Россия – ҳақиқат томонида” номзодлари саккизта округда етакчилик қилмоқда.
Маълумот учун, Россия Президенти Владимир Путин ҳам "Ягона Россия" партияси вакили ҳисобланади.
LiveБарчаси