Россияда сафарбарликнинг иккинчи тўлқини бўладими? Сўз Песковга
Олам
−
12 Октябрь 2022
8336Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини амалга оширилмайди. Бу ҳақда бугун, 12 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Гап шундаки, Ростов вилояти губернатори Василий Голубев ўзининг Telegram-каналида минтақага янги сафарбарлик топшириғи тушганини маълум қилиб, унинг амалга оширилиши аллақачон бошланганини маълум қилган эди.
Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда "иккинчи сафарбарлик тўлқини" ҳақида хабарлар тарқала бошлади.
“Янги мобилизация тўлқини йўқ. Бу ерда улар нимани назарда тутаётганини ҳар бир губернатор билан аниқлаб олиш керак”, дейди Кремль вакили бунга жавобан.
Шунингдек, у сафарбарлик тизими фаолиятидаги хато ва камчиликларни ҳамма пайқаганини, эндиликда бу механизмни тартибга келтириш чоралари кўрилишини айтди.
"Ушбу тизимнинг ишлашидаги баъзи хато ва камчиликларни нафақат мутахассислар, балки ҳамма ҳам сезди", дейди у.
Песков Россия Президенти Владимир Путиннинг агар ҳозирги вазият бўлмаганида бу соҳадаги муаммолар эътибордан четда қолар эди, деган сўзларига эътибор қаратган.
"Шунинг учун, албатта, энди бу тизимни тартибга солиш чоралари кўрилади", дея қўшимча қилган матбуот котиб.
Шу билан бирга, Песков ушбу тизимни такомиллаштириш "махсус операция" доирасида сафарбарликни давом эттириш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.
"Ҳар қандай давлатда, ҳар қандай вазият юзага келганда самарали сафарбарлик тизими бўлиши керак. Бу сафарбарликни давом эттириш билан боғлиқ эмас. Бу шунчаки, бу тизимни тартибга солиш зарурлиги билан боғлиқ", дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия Федерацияси президенти мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши, биринчи навбатда, жанговар тажрибага эга ва қўшинлар учун зарур бўлган ҳарбий ихтисослиги бўйича резервга чақирилади.
LiveБарчаси