Россияда Пригожинга ҳайкал қўйилди
Олам
−
06 Апрель
13238Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Горячий Ключда "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин ва қўмондон Дмитрий Уткинга ҳайкал ўрнатилди. Тегишли фотосуратлар хусусий ҳарбий компаниянинг Telegram-каналида эълон қилинди.
"Биринчи ва Тўққизинчи ёдгорликнинг биринчи фотосуратлари. Горячий Ключ, Краснодар ўлкаси", дейилади фотосуратлар илова қилинган хабарда.
Горячий Ключ маъмурияти шаҳар ҳудудига ёдгорлик ўрнатиш учун топонимик комиссиянинг ижобий хулосаси, жамоатчилик муҳокамаси, белгиланган объектни ёдгорликлар реэстрига киритиш зарурлигини айтди. Кичкина меъморий шаклларни ўрнатиш учун рухсатномалар талаб қилинмайди.
Маълумот учун, 2023 йил 24 июнь куни “Вагнер” гуруҳининг раҳбари Евгений Пригожин ҳарбий исён кўтариб, Москвага йўл олганди. Шу куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Путиннинг розилигига кўра, Пригожин билан музокарага киришгани ва уни Москвага бормасликка кўндирганини эълон қилди. Кейинчалик Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинга қўйилган барча айбловлар олиб ташланганини ва у Беларусга кетишини маълум қилди. Президент Путин эса “Вагнер” жангчиларига Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш ёки Беларусга кетишни таклиф қилди.
23 август куни Москвадан Санкт-Петербургга учаётган Embraer бизнес-жети Тверь вилоятида ҳалокатга учради. Бортда 10 киши бўлган, улар орасида Евгений Пригожин ва Дмитрий Уткин ҳам бор эди. Бортдагиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди.
Горячий Ключ яқинидаги Бакинская қишлоғида Шимолий ҳарбий округ топшириқларини бажариш пайтида ҳалок бўлган “Вагнер” аскарларини дафн қилиш учун қабристонда жойлар ажратилган.
LiveБарчаси