Россияда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган тўрт нафар вояга етмаган бола уйга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Маълум қилинишича, болалар ота-онаси билан Россияга борган. Аммо болаларнинг ота-оналари Россия ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилиш учун вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Вояга етмаган тўрт нафар бола эса яқин танишлари билан қолган.

“Ўзбекистонлик дипломатлар зудлик билан вояга етмаган ҳамюртларимизнинг манзилини аниқлади. Шунингдек, уларнинг Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни қариндошлари депортация қилингани сабабли Россияда қолиб кетган уч нафар ўзбекистонлик вояга етмаган бола ортга қайтарилганди. Ушбу болалардан бири онаси билан, иккинчиси эса ота-онасининг ишончномаси асосида бувиси билан, учинчиси ҳам ишончнома асосида опалари билан бирга меҳнат муҳожири сифатида Россияга кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонга қайтарилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг