Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 6 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
09 Февраль 1109 1 дақиқа
Кеча, 8 февраль куни Россия Федерациясининг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, бола ҳуқуқлари бўйича вакил ўзининг хорижий ҳамкасби – Россия Федерацияси Болалар омбудсманига юборган сўровида қаровсиз қолган вояга етмаган болаларни Россияда улар турган ҳудудларидаги болалар муассасаларида вақтинча жойлаштирилишида тезкор амалий ёрдам сўраган.
Бола ҳуқуқлари вакили сўровига кўра, Россия Федерацияси Болалар омбудсмани томонидан зарурий кўмак чоралари кўрсатилиб, болалар учун барча қулай ва муносиб шарт-шароитлар таъминланган.
Натижада 2026 йил 8 февраль куни кейинги гуруҳ – 6 нафар бола (4 нафари – Москва шаҳридан, 2 нафари Москва вилоятидан) ИИВ масъуллари томонидан Ўзбекистонга қайтарилган.
Ҳозирда олиб келинган болалар Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқбузарлик профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 февраль куни ҳам Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Live
Барчаси