Россияда “omicron”нинг янада юқумли тури аниқланди

Олам

image

Россияда умумий вариантдан кўра юқумли ҳисобланган BA.2 “omicron” коронавирус штамми аниқланди. Ҳозиргача 200 дан ортиқ одам штаммнинг янги тури билан касалланган. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Анна Попова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, BA.2 билан касалланиш ҳолатлари Москва, Мари Эл ва Бошқирдистон республикалари, шунингдек, Ростов вилоятида аниқланган.

“Бугунги кунга келиб, Россия миллий маълумотлар базасига 80 875 та геномик кетма-кетлик юкланган, улардан 8 239 таси омикрон геновариантидир. Шуни таъкидлашни истардимки, биз вазиятнинг кейинги ривожланишини ва ушбу вариантдаги мутацияларни диққат билан кузатиб борамиз. Бугун мен ҳисобот бермоқчиман, BA.2 линиясида 253 бемор бор, бу 3 фоиз. BA.3 линияси Россия Федерацияси ҳудудида аниқланмаган”, деган Попова.

Мутахассиснинг таъкидлашича, қатор давлатларда BA.2 линиясининг янада юқумли экани ҳақида ахборотлар берилган.

Умуман олганда, бугунги кунга қадар Россиянинг 83 та ҳудудида 15 287 та ҳолатда “omicron”га чалиниш тасдиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

456

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг