Россияда наркотик моддалар сотишда айбланган ўзбекистонлик йигит 11 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Россиянинг Челябинск вилоятида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишда айбланган Ўзбекистон фуқаросига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Иш материалларига кўра, 2024 йилда 21 ёшли судланувчи номаълум шахс билан тил бириктирган. У Челябинскда гиёҳванд моддалар омборини жойлаштирган. Тез орада ҳуқуқ-тартибот ходимлари йигитни ҳибсга олган.

Ўзбекистон фуқароси Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонлик наркокурьер йирик партиядаги гиёҳванд моддаларни Ўзбекистонга олиб ўтаётганда қўлга олинганди. Ундан умумий қиймати 6,5 миллион сўм бўлган 15 кг гашиш мусодара қилинган. Шунингдек, жиноий гуруҳ Тожикистон – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича халқаро наркотик каналини ташкил этгани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг