Россияда нафақахўрлар рекорд даражада камайди. Бунга сабаб нима?

Олам

image

2023 йилда россиялик нафақахўрлар сони 700 минг кишига камайди. Кадрлар тақчиллиги фонида йил охирида ишлайдиган пенсионерлар сони ҳам кескин ўсди. Бу ҳақда РБК нашри маълум қилди.  

Қайд этилишича, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россия Ижтимоий жамғармасида рўйхатга олинган нафақахўрлар сони йил давомида 699,9 минг кишига камайиб, 41,075 миллион кишини ташкил этган. 

Пенсия олувчилар сонининг йиллик қисқариш суръати 2022 йилга нисбатан уч бараварга тезлашган, бу 1990 йилларнинг бошидан бери мутлақ антирекорд натижани қайд этган.

Маълум бўлишича, бу кўрсаткич Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Тергов қўмитаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимидаги пенсия олувчиларни қамраб олмаган. 

"Гап фақат Ижтимоий жамғармада рўйхатга олинган нафақахўрлар сони ҳақида бормоқда", дейилади хабарда.

Жамғарма 2023 йилда нафақахўрлар сонининг 1,13 миллион кишига, асосан Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолиси ҳисобига 42,9 миллион кишига кўпайишини башорат қилган эди. Бироқ, жорий маълумотлар Ижтимоий жамғарма томонидан янги ҳудудлар ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этилган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия нафақахўрлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг