Россияда муҳожирларга бериладиган патентга янги банд киритилади
Олам
−
12 Август 2022
17379Россия Ички ишлар вазирлиги патент олиш учун ариза шаклини иш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда келган хорижий фуқаронинг ташрифи тўғрисида хабар беришни назарда тутувчи янги банд билан тўлдиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда департамент Матбуот марказида маълум қилинган.
Ички ишлар вазирлиги бошқармаси томонидан буйруқ лойиҳаси тайёрланиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган. Унда патентни рўйхатдан ўтказиш, уни қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш ёки патентдаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш муносабати билан берилган талабномалар шаклига ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.
Ҳужжат "Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида" Федерал қонунининг 1-моддаси 11-банди "а" кичик бандининг иккинчи хатбошисини ва айрим қонун ҳужжатларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
“Шу асосда, буйруқ лойиҳаси Россия Федерациясига меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда келган чет эл фуқаросини ташриф мақсадини ўзгартириш тўғрисида хабардор қилишни назарда тутувчи патент аризаси шаклини қўшишни назарда тутади”, дейилади хабарда.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида мигрантларининг меҳнати учун 1 миллиондан ортиқ патент берилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 167 мингтага кўпдир.
LiveБарчаси