Россияда мигрантларга сохта COVID-19 “справкасини“ пуллаётган гуруҳ ушланди

Олам

0:00
0:00
download

Россия Федерациясининг Новосибирск вилоятида меҳнат мигрантларига Россия ҳудудига кириш учун сохта COVID-19 маълумотномаларини сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур гуруҳ пандемия сабабли жорий этилган мавжуд чекловлар шароитида чет эл фуқароларини мамлакат ҳудудига олиб кириш учун асос сифатида фойдаланиш мақсадида сохта тиббий ҳужжатларни тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан гуруҳни қўлга олишда 1000дан ортиқ ПЗР (Полимераза занжири реакцияси – таҳр.) маълумотномасининг бўш бланклари, 400дан ортиқ тўлдирилган чақирув-маълумотномалари, 3 млн рублдан ортиқ миқдордаги Россия ва хорижий валюта, шунингдек, сохта ҳужжатларни сотиб олмоқчи бўлган чет эллик мижозлар маълумотлари ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг