Россияда мигрантларга қўйилган айрим талаблар енгиллаштирилди
Олам
−
05 Август 2022
16577Россия Федерацияси қонунчилигига меҳнат мигрантларига оид бир нечта ўзгаришлар киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
РФ қонунчилигидаги мигрантларга оид ўзгаришлар:
• патентга эга ёки РФда таълим олаётган чет эл фуқароси вояга етмаган фарзандлари вақтинча бўлиш муддатини узайтириши мумкин;
• "визасиз" мамлакатлар фуқаролари (Ўзбекистон фуқаролари ҳам) РФдан чиқмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун миграция картасидаги ташриф мақсадини ўзгартириши мумкин. Бунинг учун ИИВ Миграция бошқармасига билдиришнома билан мурожаат қилиш керак. Ташриф мақсадини патентга ариза беришда дарҳол "иш"га ўзгартириш мумкин.
• агар чет эл фуқароси СТИР (ИНН)га эга бўлса ва уни аризада кўрсатган бўлса, патент олиш учун аризани кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ошмайди. СТИР (ИНН) бўлмаса, бу муддат 10 иш кунини ташкил қилади;
• Россияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган чет эл фуқаролари йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтиши керак;
• касбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ишлаши мумкин;
• вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилинган тақдирда, чет эл фуқароси 15 кун ичида РФ ҳудудидан чиқиб кетиши керак.
Ушбу ўзгаришлар 2022 йил 14 июлдан кучга кирган.
LiveБарчаси