Россияда мигрантларга қарши рейдлар бошланди (видео)
Олам
−
28 Май 3489 1 дақиқа
Россиянинг Ленинград вилояти Новоселье посёлкасидадаги қурилиш майдонларида мигрантларга қарши рейдлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича бош бошқармаси хабар қилди.
Маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар рейд давомида 527 нафар хорижликнинг ҳужжатларини текширган. Улардан 55 нафари полиция бўлимларига олиб кетилган. Кейинчалик 28 кишида миграция қонунчилигини бузиш ҳолатлари аниқланган ва уларга нисбатан депортация чораси кўрилиши билдирилган. Рейдда полиция, кинологлар, Росгвардия, Федерал хавфсизлик хизмати ва Федерал қўриқлаш хизмати ходимлари иштирок этган.
Маълум қилинишича, бир неча кун олдин ҳам Санкт-Петербургдаги йирик ритейл тармоқлари дўконларида ноқонуний мигрантларни аниқлаш бўйича рейд ўтказилган. Унда 300 киши текширилиб, улардан 71 нафари хорижлик экани маълум бўлган.
Турли ОАВларнинг хабарларига кўра, кетма-кет олиб борилаётган бундай рейдлар, айниқса, марказий осиёлик мигрантларга қарши сўнгги вақтларда авж олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда мигрантлар устидан назоратни кучайтиришга қаратилган бир қатор қонунлар қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси